Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг махфий топшириғи

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг махфий топшириғи

 

Борис Ельцинга қарши “Ҳамма ўзбеклар ҳам порахўр эмас”, дея фикр билдирган, Сурхондарёдаги жангарилар орасига шифокор кийимида кириб, махфий маълумотларни тўплаган, халқ ва миллат учун ҳаёт ва мамот орасида яшаган, пешонасига ўқталган қуроллардан омон чиққан ўзбек аёли ҳақида эшитганмисиз?

 

“Атрофимдагиларнинг баъзилари журъатимдан ҳайрат тўла нигоҳларини менга қадашган, гапим тугаши билан нима воқеа содир бўлишини кўз олдиларига келарди.

 

Аммо уларнинг бирортаси менга эътироз билдиришмади, фақат... фақатгина ўзимизникилар ёнимга келиб маломат тошларини ёғдира бошлашди... Кимдир келиб қўлимга кишан солиб, қамоқхонага судраши хаёлимдан ўта бошлади. Ваҳимали ўйлар қуршовида қолган эдим. Вақт худди тўхтаб қолгандай эди назаримда”.

 

* * *

 

Ислом КАРИМОВ: “Узун ва Сариосиёга “шифокор” бўлиб кириб борасан. Форс тилини яхши биласан. Диққат- эътиборинг қишлоқдаги бегона одамларда бўлсин. Бу жуда муҳим топшириқ”.

 

“Тунлари уйқум келмай ўт-ўланлар орасида, деразаларнинг тагида бегоналарнинг гап-сўзларига қулоқ тутдим. Ҳар бир кўрган ва эшитганларимни эслаб қолишга ҳаракат қилдим. Қурол-яроғи сақланадиган хонадонларигача билиб олдим. Келаси ой яна анча одамлар келишидан ҳам хабар топдим. Баъзи аёлларни гапга солиб, келгиндиларнинг нима иш билан шуғулланаётганликларини, яширин режа тузаётганликларини тахминан билгандай эдим. Барча маълумотларни Бош қўмондонга етказдим...”

 

Сариосиё ва Узун туманларида жангарилар тўғрисида махфий маълумотларини Бош қўмондонга етказган аёл ким?

 

Сайтимиз ўқувчилари бундан аввал Исмоил Жўрабеков билан бўлган “Президентнинг бажарилмаган топшириғи” (“Кўприк”) мақоласи билан танишган эди.

 

Бу галги сирли, кўпчилик билмаган тарихий воқеаларни “Президентнинг бажарилган топшириғи” материали орқали танишишингиз мумкин.

 

ЎзА

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 17-07-2019, 10:16 |
  • 5 606


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив