Давлат хизматлари марказларига ишонч ортмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрьдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармони ҳамда  шу кунги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги ПҚ-3430-сонли Қарорига асос Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат хизматлари марказлари ташкил этилган бўлиб, 2018-йилнинг 1-январидан бошлаб ҳалқимимзга ва таъдбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиб келинмоқда. Шу қисқа вақт оралиғида Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббускорлигида туманлар марказларидан олиста жойлашган ҳудудларда бир нечта саёр қабуллар ташкил қилиниб, ушбу саёр қабулларда халқнинг муроажатлари тингланиб, чин маънода халқнинг кўмакдош дўстига айланди. Биргина мисол, Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жами 2018-йилнинг 6 ой давомида 6850 та давлат хизматлари кўрсатилган  бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомид 32237 та давлат хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбата 25387 та ёки 5 баробар ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

Халқимизнинг ва тадбиркорларнинг вақтини тежашга, янада очиқлик ва қулайлик ярататиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва fo.birdarcha.uz веб сайитлари ишга туширилган бўлиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси юзасидан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тарафидан назоратга олинган. Ушбу веб сайитларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 28 октябрьдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9-февральдаги ВМ-66-сон Қарорига асос “тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш” давлат хизмати мавжуд бўлиб, мурожаатчилар ушбу давлат хизматидан фойдаланилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали мурожаат этганда тўланадиган суммадан 50 фоиз миқдорида тўлайдилар.

            Яна бир ажойиб янгилик!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15-февральдаги ПҚ-4193-сон Қарори қабул қилинди.

 Ушбу қарорда ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартирич ва давлат хизматлари кўрстиш миллий тизимини янада ривожлантириш мақсадида бир қанча вазифалар белгилаб ўтилиб, 2019 йил 1 июндан бошлаб давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўлаши белгиланган. Бў эса халқимизга ва тадбиркорларга ҳеш бир Марказларга ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга бормасдан ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда давлат хизмтларини эркин олишининг, ўзларининг қимматли вақтини, айниқса, маблағларини тежаш имкони яратилганлигининг, Давлат хизматларини кўрсатиш тизимининг янги босқишга ўтганлигининг ёрқин далилидир.

            Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва fo.birdarcha.uz веб сайитларидан фойдаланинг, ўзларингизнинг вақтингизни, маблағингизни тежанг ва ойла даврасида бахитли ҳаёт кечиринг.

 

Бердах Матниязов,

Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 12-07-2019, 17:48 |
  • 302


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив