«Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 7 километри ва «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 3 километри март ойида таъмирланмасдан қолди

«Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 7 километри ва «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 3 километри март ойида таъмирланмасдан қолди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш ва унинг мониторингини ташкил этиш борасида шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 2017 йилнинг 1 чорагида амалга оширган ишларини ўрганди. Натижада қўйидагилар аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасида ҳам ижро интизомини мустаҳкамлаш ишлари яхши йўлга қўйилмаган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февральдаги «2017-2018 йилларда ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2775-сонли қарори ижроси назоратсизлиги оқибатида қарор бандлари белгиланган муддатларда бажарилмаган.

Натижада, «Нукус-Хўжайли» автомобиль йўлининг 4-11 км оралиғини 2017 йилнинг март ойига белгиланган бўлагида реконструкция қилиш ишлари (250 млн сўмлик) амалга оширилмаган.

Ҳудди шундай, «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобиль йўлининг 90-93 км оралиғини капитал таъмирлаш ишлари ҳам март ойига белгиланган бўлиб, (50 млн сўмлик) бу ишлар амалга оширилмаган.

Фото: uz24.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-04-2017, 17:59 |
  • 357


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив