Қорақалпоғистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 1 чоракта аниқланган 42 та ноқонуний қурилишлар бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган

Қорақалпоғистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 1 чоракта аниқланган 42 та ноқонуний қурилишлар бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори ва фармойишлари ҳамда Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш ва унинг мониторингини ташкил этиш борасида шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг 2017 йилнинг 1 чорагида амалга оширган ишларини ўрганди. Натижада қўйидагилар аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12-февральдаги «аҳоли пунктларида комплекс қуришда шаҳарсозлик қоидалари қатьий бажарилишининг назоратини кўчайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сонли қарори талабларининг ижроси тўлиқ таъминланмаган.

Яъний, 2016 йили жами 635 та ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлса, шундан жойлардаги комиссиялар томонидан 544 таси бартараф қилинган, қолган 91 та қонун бузилиш ҳолатларидан 43 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган, 48 (8%) таси бўйича ҳеч қандай чоралар қурилмаган.

Ҳудди шундай 2017 йилнинг 1 чорагида жами 136 ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлиб, шундан жойлардаги комиссиялар томонидан 62 таси бартараф қилинган, қолган 74 та қонун бузилиш ҳолатларидан 32 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган, 42 (31%)та ҳолат бўйича ҳеч қандай чоралар кўрилмаган.

Фото: muqaddasburch.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-04-2017, 17:34 |
  • 253


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив