Самарқандда қотиллик: «дамас»да беш кишилик оиланинг жасади топилди

 

Самарқандда қотиллик: «дамас»да беш кишилик оиланинг жасади топилди

 

Вафот этганларнинг орасида 3 нафар бола бор. Энг кичиги 15 ёшда бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва Бош прокуратура ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи етиб борган.

15 май куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида «Дамас»нинг ўрта ва орқа ўриндиқларидан беш кишининг жасадлари топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Вафот этганлар бир оиладан бўлишган: фермер хўжалиги ишчиси А.Х. (1969 й.т.), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х. (1974 й.т.), ўғиллари Ж.И. (1998 й.т.), А.И. (2002 й.т.) ва О.И. (2004 й.т.). Мурдалар бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари билан топилган.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари борган.

 Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда.

 Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди.

 

Манба: uznews.uz

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 16-05-2019, 15:35 |
  • 1 154


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив