Коррупция – иқтисодиётга таҳдид

Ҳар бир давлат иқтисодиёти ривожланишида биринчи навбатда давлат бюджетини шакллантириш, унинг барқарор ривожланишида солиқ тизимини такомиллаштириш ва албатта, ҳар бир фаолият турини ҳалол ҳамда қонун устуворлигига таянган ҳолда олиб бориш талаб этилади. Лекин, доно халқимизда “гуруч кўрмаксиз бўлмайди” деганларидек,  юртдошларимиз орасида билиб-билмай жамият кушандаси бўлган коррупция ҳаракатларига йўл қўйиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб келмоқда. Мана шундай ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан солиқ органлари ходимлари орасида профилактик суҳбатлар ва тушинтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Коррупция – иқтисодиётга таҳдид

 

Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси мажлислар залида 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган “Коррупция-иқтисодиётга таҳдид” номли семинар ҳам мана шу эзгу мақсадда амалга оширилаётган иишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи очиб берди ва бошқариб борди.

Коррупция – иқтисодиётга таҳдид

 

Йиғилишда сўзга чиққанлар коррупция –бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат эканлигини, солиқ соҳаси ходимлари орасида  ҳам коррупцион омилларининг олдини олиш, бундай ҳаракатларнинг оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақида таъкидлади.

Семинар давомида солиқ соҳасида самарали меҳнат қилаётган бир қатор ходимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқарманинг махсус “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳақиқатдан ҳам тобора фаровонлашиб, ободонлашиб бораётган диёримизда ҳалол меҳнат қилган ҳолда она Ватанимизнинг ривожланишига ҳисса қўшиш ҳар бириимзнинг ўз қўлимиздадир.

Коррупция – иқтисодиётга таҳдид

 

Мереке Мершиева,

Қорақалпоғистон Республоикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 7-12-2018, 15:54 |
  • 45


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив