O’zLiDeP томонидан «Билим ринг» интеллектуал мусобоқаси ташкил этилди

   Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан O’zLiDePнинг ташкил қилинганлигининг 15 йиллиги мунособати билан «Буюк келажак сари - O’zLiDeP билан» шиори остида ёшлар орасида «Билим ринг» интеллектуал мусобоқа ташкил этилди. 

O’zLiDeP томонидан «Билим ринг» интеллектуал мусобоқаси ташкил этилди

 

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, олий таълим муассасаси талаба ёшлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

O’zLiDeP томонидан «Билим ринг» интеллектуал мусобоқаси ташкил этилди

 

- Мусобоқани  ўтказишдан  асосий мақсад эса партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини жойларда кенг тарғиб қилишда фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, билимли ёшларни сафимизга қўшиш ва уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини янада ошириш орқали келажак депутатлари ва сиёсатчи кадрлар резервини шакллантиришдан иборат.  

 – Уйинни  кузатиш  жараёнида   ёшларимизнинг илмга билимга чанқоқлигини кўриб, уларнинг  интилувчан ва қизиқувчан, билимли бўлиб етишаётганлигининг яна бир бор гувоҳи бўлдик деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов.   

 Давлатимиз томонидан ёшларимиз учун яратилаётган имкониятларнинг   бесамар кетмаётганлиги, уларнинг билимга чанқоқлиги ва шижоатлилиги томошабинларда катта таасурот қолдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича сафдошларимиз сони 23 минг 688 та бўлса, шундан 11минг 243 нафари  ёшларимиз ташкил этиб, улар  846 та қуйи бўғинларга  бирлаштирилган ҳолда фаолият юритмоқда.

Ўзига хос қизғин муросасиз баҳсларга бой бўлган уйинда олий таълим муассасаларидан келган Қорақалпоқ давлат университетининг “Карсу” жамоаси  ўзларининг зийраклиги ва билими билан барча жамоалардан устун келди ва

O’zLiDeP томонидан «Билим ринг» интеллектуал мусобоқаси ташкил этилди

 

O’zLiDeP томонидан «Билим ринг» интеллектуал мусобоқаси ташкил этилди

 

O’zLiDePнинг махсус кубоги ва диплом  билан тақдирланди.

Бундан ташқари бошқа жамолар ҳам уйинда фаол иштирок этгани учун партия томонидан махсус диплом ва эсдалик савғолари билан тақдирландилар.

   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 9-11-2018, 16:03 |
  • 48


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив