Амударё туманидаги кўлга давлат корхонасининг юк машиналари чиқинди тўкмоқда

Маълумот turon24.uz’дан олинди.

 

Амударё туманидаги кўлга давлат корхонасининг юк машиналари чиқинди тўкмоқда

 

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Қипчоқ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўлга “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг юк машиналари ҳар куни маиший чиқинди келтириб тўкмоқда.

“Кўлни кўмиш учун аввал қум ташиб келтирилар эди. Кейинчалик эса маиший чиқиндиларни тўкиб кетишадиган бўлишди, – дейди шу овулда яшовчи фуқаролардан бири. – Шундоққина кўлнинг ёнида одамларнинг уйлари жойлашган. Чиқиндиларнинг ҳиди бизни беҳузур қиляпти. Бундай нотоза муҳит саломатлик учун ҳам зарар. Кўл дарё сатҳидан пастда жойлашгани учун ёмғир ёққан кунлари дарё тошиб, кўлнинг суви кўпаяди”.

Исми очиқланмаслик шарти билан яна бир фуқаро ушбу ҳолат бўйича маҳалла фуқаролар йиғинига аҳоли оғзаки мурожаат қилгани, лекин муаммо ҳал қилинмаганини билдирди.

“Биз чиқинди ташлангандан кейин усти дарров қум билан кўмиб ташлансин деган таклифни айтдик, – деди у. – Ахир ҳар куни уйимиз атрофидан чиқиндиларни териб юра олмаймиз”.

“Қипчоқ” шаҳарчаси раиси Нуриддин Холбоев ҳудуд шаҳарчага эмас, “Қипчоқ” овулига қарашли эканини билдириб, жавобгарликни бўйнидан соқит қилди.

“Қипчоқ” овули раиси Худоёр Қутлимуродов ҳам бу масала ўзига тааллуқли эканини рад этди.

“Мен у ердаги аҳоли учунгина жавобгарман, – дейди у. – Чиқинди ташланаётган жой “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган, кўл кўмилиб, ўрнида спорт майдончаси қурилиши режаланган. Давлат дастури лойиҳалари билан боғлиқ саволларингизга эса шаҳарча маъмуриятидан жавоб оласиз, мендан эмас”.

Turon24 мухбири “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси юк машинаси ҳайдовчиларидан қаердан ва кимнинг кўрсатмасига кўра чиқинди олиб келинаётганини сўради. Ҳайдовчилар: “Бизнинг ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ”, дея жавоб беришдан бош тортди.

Қорақалпоғистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг чиқиндиларни назорат қилиш инспекцияси ушбу ҳолатдан бехабар эканини билдирди. Инспекция мутасаддиларининг таъкидлашича, агар бирор сув ҳавзаси кўмилиши керак бўлса, шу жойга маиший чиқинди эмас, фақатгина қурилишдан чиққан чиқиндилар тўкилиши мумкин.

2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддаси 2018 йил 27 октябрдаги янги таҳририга кўра, авваламбор “чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлаш” кераклиги, “чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши шарт”лиги белгилаб қўйилган.

Амударё туманидаги кўлга давлат корхонасининг юк машиналари чиқинди тўкмоқда

 

Амударё туманидаги кўлга давлат корхонасининг юк машиналари чиқинди тўкмоқда

 

Амударё туманидаги кўлга давлат корхонасининг юк машиналари чиқинди тўкмоқда

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 9-11-2018, 15:50 |
  • 201


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив