Чилонзордаги заҳарланиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий ахборот берди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда қайд этилган заҳарланиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев расмий ахборот берди, дея ёзади turon24.uz.

"Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшовчи фуқаро Алишер Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган овқатдан заҳарлангани гумон қилинаётган фуқаролар ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Умида Ҳайитова (42 ёш) 2018 йил 30 октябрь куни тахминан соат 20:00 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининиг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғралиб ва уксус сепилган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уйида Умида Ҳайитова ва қизлари Азиза (1996), Эъзоза (2001 йил) Ирода (2003 йил) ва ўғли Фаррух (2012 йил) билан бирга ўтириб, соат 20:30 да кабобни истеъмол қилишган.

Умида Ҳайитованинг маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30 ларда болалар бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. Тахминан соат 23:30 ларда Умида Ҳайитованинг боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қайт қилган.

Хонадон эгаси Алишер Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган. У тахминан соат 24:00 да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган.

31 октябр куни соат 4:00 да Умида Ҳайитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларининг оғзидан кўпик чиқиб, беҳуш ҳолда ётганини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 4:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар Азиза, Эъзоза, Ирода ва Фаррух вафот этганини қайд этишган.

Айни вақтда Умида Ҳайитовага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган уч қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ертўлага ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон бош вазирининг топшириғига мувофиқ Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминларини ўрганмоқда.

Алишер Акбаров хонадони ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади".

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-10-2018, 16:44 |
  • 287


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив