Нукусда 12 та канализация насос станцияларида сувдан ноқонуний фойдаланиб келинган

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг тезкор шўъбаси катта инспекорлари томонидан “Туямуюн Нукус” Минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Нукус шаҳар Оқава сув филиалига қарашли 21 та канализация насос станцияларида ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати текширилди. Ўтказилган текширишда 12 та объектларда ичимлик сувдан сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатмасдан фойдаланаётганлиги ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқбузарлик ва тармоқдан ажратиш далолатномалари расмийлаштирилган.          

Аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан Нукус шаҳар Оқава сув филиали бошлиғи ўз тушунтиришларида текширишдан ўтказилган 5 та объектда СП ва 7 та объектда КНС русумли насос станциялари ўрнатилиб бўлиб, сувдан ушбу жойда ишловчи ходимлар ўз эхтиёжлари учун фойдаланиб келганлиги сабабли сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилмаганлигини билдирган.

Қизиқ, текшириш ишлари ўтказилган канализация насос станциялари раҳбарлари ва ходимлари ўз фаолиятида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига итоъат қилган ҳолда ишлаши бурчи ҳамда мажбурияти эмасми?

Тегишли мутахасислар иштирокида қоидабузарлик аниқланган объектларга бориб давлат қиёсловидан ўтган 63560-сонли улгидаги манометр ёрдамида ичимлик сувнинг босимлари ўлчаниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганда, текшириш ўтказилган 12 та объект бўйича жами 2 млрд. 155 млн. сўм миқдорида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги маълум бўлди. Хозирги вақтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари ўтказилиши давом эттирилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда.

Афсус билан айтиш мумкин ки, айрим фуқаролар ва мансабдор шахслар ўз вазифаларига лойқадсизлик билан қараб, фойдаланилган коммунал тўловларни тўлашан буйин товлаб ёки ушбу мажбуриятларни бажаришни пайсалга солиб, тўлов муддатини ўтказиб юбормоқа. Оқибатда эса бунинг жабрини ўзлари тортиб, давлатимизга сезиларли даражада зарар етказмоқда. У фуқаро бўладими ёки мансабдор шахсми мамлакатимизда қонун устуворлиги ва ҳар қандай қонунбузилиш учун жазо муқаррар эканлигини унутмаслиги даркор.

 

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг тезкор шўъбаси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 18-10-2018, 12:51 |
  • 305


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив