Қорақалпоғистон корхоналаридан 180 млрд сўмга яқин қарз ундирилди

 

Қорақалпоғистон корхоналаридан 180 млрд сўмга яқин қарз ундирилди

Қорақалпоғистонда жорий йил бошидан буён 300 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд корхоналарга солиқ қарзларини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш талабномалари берилган. Шундан 180 млрд сўмга яқин қарздорлик ундирилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Давлат солиқ бошқармаси маълумот берди, дея ёзади Turon24.

Маълумотга кўра, икки мингдан ортиқ корхонанинг 140 млрд сўмга яқин тўланмаган солиқ қарздорлиги бўйича суд ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси бўлимларига ўтказилган.

Хусусан, Нукус шаҳрида жойлашган “Қорақалпоқпромстроконструкция” масъулияти чекланган жамиятининг жорий йил 1 сентябрь ҳолатидаги солиқ қарздорлиги 208,7 млн сўмни ташкил қилган. Жамиятнинг 60,7 млн сўм миқдоридаги мол-мулки сотилиб, давлат бюджетига ундирилган. Бугунги кунда МЧЖ нинг 120 млн сўмлик иморати хатланиб, сотиш чоралари кўрилмоқда.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 12-10-2018, 09:44 |
  • 76


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив