Нукус туманида яширин ёғ ишлаб чиқарадиган цех аниқланди

ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE". Ҳидоят Аҳмедов/Қорақалпоғистон. Мамлакатимизда қонуний тадбиркорлик учун барча имкониятлар яратилган. Бироқ орамизда фақат ўз манфаатини ўйлаб, нафақат мўмай даромад топишга уринаётганлар, балки бу ҳаракати билан инсонлар ҳаётига хавф солаётганлар ҳам учраб турибди.

Нукус туманилик М. Н. ана шундайлардан бири. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани бўлими, туман солиқ инспекцияси ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбир пайтида у уйида яширин цех ташкил қилгани маълум бўлди.

Хусусан, ушбу пинҳона фаолият давомида пахта чигитидан ёғ ва омихта ем тайёрлаб келингани аниқланди. Олиб борилган тадбир натижасида ҳуқуқбузардан қўлбола ускуналар ҳамда истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, яширин цех фаолияти туфайли туман электр тармоқлари корхонасига катта миқдорда моддий зарар келтирилгани исботланди.

Сохта тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 17-09-2018, 10:22 |
  • 68


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив