Элликқалъа ҳокими Худайбергенов Неъматулла Республика танловида номинация ғолиби бўлди

Элликқалъа ҳокими Худайбергенов Неъматулла Республика танловида номинация ғолиби бўлди

Элликқалъа туманининг ҳокими “Ички ишлар органларининг намунали пунктлари” Республика кўрик-танловининг янги номинацияси ғолиби сифатида тақдирланди.
Тошкент шахридаги муҳташам “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ва бир қатор мутасадди вазирликлар ҳамкорлигида “Ички ишлар органларининг намунали пунктлари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Элликқалъа ҳокими Худайбергенов Неъматулла Республика танловида номинация ғолиби бўлди

Жорий йилги кўрик танловда “Ички ишлар органларининг таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича энг фаол ҳоким” номинацияси жорий қилинган.

Илк бор жорий этилган “Ички ишлар органларининг таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича энг фаол ҳоким” номинациясида Элликқалъа тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Худайбергенов Неъматулла Маткаримович ғолиб деб топилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг махсус дипломи ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Бу ҳақда ellikqala.uz хабар бермоқда.

Фото: ellikqala.uz
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 25-03-2017, 15:21 |
  • 1 701


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив