ЭКИҲ индексацияси ижтимоий тўловлар суммасига таъсир кўрсатади

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Шу пайтгача кам таъминланган оилага ойлик моддий ёрдам (1,5 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача), шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича оналарга тўланадиган нафақалар суммалари (1.01.2003 йилдан – ЭКИҲнинг 200%и) йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланар эди.
Масалан, 2016 йил март ойида аёл болани парваришлаш таътилига чиқиб, ойлик нафақа ола бошлади. Йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (130 240 сўм) келиб чиқиб, нафақа суммаси 260 480 сўмни (130 240 х 200%) ташкил этди. 2016 йил 1 октябрдан ЭКИҲ 15%га, 149 775 сўмгача индексацияланди. Бироқ амалдаги тартиб сабабли бу нафақа суммасини ҳисоблаб чиқаришга таъсир кўрсатмади ва аёл йил охиригача қолган чорак давомида 260 480 сўм олишда давом этди. Индексация нафақа олувчида фақат 2017 йил январда акс этди.       
Президентнинг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилиши билан вазият ўзгарди:

- 23.08.1994 йилдаги «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–938-сон;  
- 25.01.2002 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги ПФ–3017-сон.  
Энди юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ва ойлик нафақалар суммалари йил давомида амалга оширилган индексацияларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.
Маълумот учун: ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш бўйича нафақалар иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади (Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари). Ишламайдиган аёллар ва бюджет соҳаси ходималарига ушбу нафақа, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий бюджетлар маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалардан тўланади.     
 
Ҳужжат 8.08.2018 йилдан кучга кирди.  

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 10-08-2018, 14:12 |
  • 37


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив