Божхоначилар либосида пагон бўлмайди

 

Божхоначилар либосида пагон бўлмайди

 

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси аэропортларда фаолият олиб борувчи ходимлари либосларини янгилади. бу ҳақда 8 август куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида ДБҚ раиси Муроджон Азимов маълум қилди.

Божхона органлари ходимлари янги либосларни журналистларга ўзлари кийган ҳолда намойиш қилди. Эндиликда уларда пагон йўқ, ҳарбий унвон, рақам белгиси ва ташкилот тимсоли расмий кўйлакнинг енги ва ёқасига тикиб қўйилган.

«Биз мамлакат раҳбари топшириғи билан хориж тажрибасини ўргандик. Аксарият ривожланган давлатларда ходимлар расмий кийими шундай кўринишда. Мамлакатимизга сайёҳ ёки чет эллик меҳмон ташриф буюрганида, унга мана шундай саришта форма ёқимли кўринади, пагонлилари эмас», — дея изоҳ берди ДБҚ раҳбари.

Муроджон Азимовнинг сўзларига кўра, форма Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда ишлаб чиқилди. Ушбу либосларни нафақат аэропортлардаги, балки чегаралардаги божхоналар ҳам кийишни бошлади.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 10-08-2018, 13:54 |
  • 162


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив