“Ўзбектелеком” интернет-каналлари тарифларини яна арзонлаштирди

“Ўзбектелеком” интернет-каналлари тарифларини яна арзонлаштирди

 Иллюстратив фото

“O‘zbektelekom” АК бош директори Шуҳрат Қодиров томонидан мобил ва қайд этилган алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун UZTELECOM Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бир ойда компания иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда. Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 31 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, ҳар бир мобиль алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 10-08-2018, 13:52 |
  • 112


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив