Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар-халқ даромадининг ошишига замин яратмоғи лозим

Юртимизда мавжуд солиқ тизимини тубдан такомиллаштириш, пухта ўйланган ва бир неча ойлар давомида кенг жамоатчилик томонидан таҳлил қилинган, асосийси халқ манфаати кўзланган янги солиқ концепциясини тасдиқлаш бўйича Фармон қабул қилинди.

Давлат ва жамият барпо этилганидан буён фуқароларнинг
ҳақ-ҳуқуқлари ва ана шу жамият олдидаги бурч ва вазифалари белгилаб берилган.

Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг жорий  йилнинг 29 июлидаги  «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли фармони қабул қилинди. Бу фармон эса ўз навбатида солиқ тизимида энг катта бурилиш, янгиланиш бўлди.

Фармонга мувофиқ, солиқ тизимида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш белгиланган.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича концепцияда қуйидагилар асосий йўналишлар этиб белгиланган:

иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайттириш;

солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш;

солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек ўхшаш солиқ базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқатритиш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш.

Тадбиркорларнинг ҳамда фуқароларнинг даромадига тушаётган солиқ юкини мақсадида, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12% миқдорида жорий этиш белгиланди. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

фуқароларнинг иш ҳақидан 8 фоиз миқдорида ушланадиган суғурта бадалларини бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга, пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз  ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоизи ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида белгилаш, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайттириш белгиланган.          

Бундай ўзгаришлар аҳоли даромадларининг ошишига олиб келади. Чунки, аввал аҳолининг даромад солиғи тўртта шкала бўйича мураккаб тизим асосида 22,5 фоизгача ушланарди. Энди эса ҳамма бир хилда — олган даромадидан 12 фоиз солиқ тўлайди.

Тадбиркорларнинг айланма маблағларини жалб қиладиган, йирик ва кичик бизнес ўртасидаги кооперацияни ривожланишига тўсқинлик қиладиган давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган 3,2 фоизлик мажбурий ажратмалар ҳам бекор қилинмоқда.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан
12 фоизга, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизга пасайтирилади, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб, улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда 14 фоиздан 20 фоизгача ошириш назарда тутилган.

Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкаси эса 10 фоиздан
5 фоизгача пасайтирилади.

Шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланма маблағи 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади. Бунда йиллик тушумнинг 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.

Барча тадбиркорлик субъектлари, жумладан, обороти (тушуми)
1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди.

Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси, бино ва иншоотлардан, шу жумладан, илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун оширилган ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолинган ҳолда 5 фоиздан
2 фоизга пасайтирилмоқда.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун тушумдан солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳамда қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлаш имконияти белгиланади.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қабул қилинган мазкур концепция аҳоли даромадларини оширишга ва тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтиришга ҳамда уларга кўплаб қулайликлар ва шароитларнинг яратилишига хизмат қилиши, шубҳасиздир.

 

Давронбек БАБАЖАНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-07-2018, 10:04 |
  • 178


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив