«Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш». Депутат «тонировка»га белгиланган нархга муносабат билдирди

 

«Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш». Депутат «тонировка»га белгиланган нархга муносабат билдирди

 Фото: Facebook/Элдор Туляков

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қуйи палата депутати Элдор Туляков туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорини танқид қилиб, ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида изоҳ қолдирган.

«Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг хам муносабатини кутиб қоламиз», деб ёзади у.

Аввалроқ ҳам депутат бу масалага эътибор қаратганди.

«Мазкур масалага биз мақтанчоқлик, манманлик омили сифатида эмас, балки табиий иқлим шароитимиздан келиб чиқиб, соғлиғимизни асраб-авайлаш учун кўриладиган чора сифатида қарашимиз лозим», дея Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилган лойиҳага муносабат билдирганди Элдор Туляков.

Унинг фикрича, автомашина ойналарини қорайтириб, мақтаниб юрадиганлар ҳам топилади, лекин бунақалар кўпчилик эмас.

«Шундай экан, пуллик бўлса ҳам, кун мобайнида асосий вақтини машинада ўтказадиган такси ҳайдовчилари учун ҳам автомашина ойналарини қорайтириш имконияти яратилиши лозим», деганди у. Бироқ, депутат «пуллик бўлса ҳам» жумласи билан бунчалар катта нархни назарда тутмагани кейинги муносабатидан маълум бўлмоқда.

 

Манба: kun.uz

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 21-07-2018, 17:49 |
  • 399


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив