Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

2018 йилнинг 3-7 июль кунлари Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Чимбой, Тахтакўпир, Қанликўл ва Муйноқ туманларида иқлимий барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари бўйича намойиш-таълим семинари ўтказилди. Тренинг Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизматининг иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТнинг доиравий конвенциясини Адаптацион фондининг молиявий кўмагидаги  “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Машғулотлар давомида фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари ер ва сув ресурсларидан рационал фойдаланишни таъминловчи энг яхши амалиётларни қўллашга ўргатилди. Таклиф этилаётган технологиялар қишлоқ хўжалигини ҳудуддаги кучайиб бораётган қурғоқчилик шароитига мослаштириш имконини беради, бу эса тупроқ шўрлиги ва ноқулай об-ҳаво шароитлари ва иқлим таъсирларига қарамасдан юқори ҳосил олиш имконини беради.

Семинар дастуридан маъруза-тақдимотлар ва маҳорат дарслари ўрин олган. Улар 2016-2017 йилларда намунавий ҳудудларда бажарилган лойиҳа тадбирлари натижалари асосида, ҳамда илғор амалиётлар мисолида тайёрланган тавсиялар орқали республика ва маҳаллий мутахассислар томонидан тақдим этилди. 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Тингловчилар ерларни тайёрлашнинг махсус техникаси, тупроқни чуқур юмшатишнинг алоҳида усуллари, экин майдонларини тузишда лазерни қўллаш, ерларга минимал ва нол даражасида ишлов бериш ва бошқалардан фойдаланган ҳолда ресурсларни тежовчи агротехнологияларни қўллаш бўйича талаблар билан танишдилар.

Қатор тақдимотлар тупроқни муҳофаза қилиш зироатчилиги, ерлар унумдорлигини бошқариш ва ошириш имкониятлари каби масалаларни қамраб олган. Эътибор ерларни шўрҳокликдан ювиш чоғида сувни иложи борича кўпроқ тежашни инобатга олган техникага, экинларни суғоришнинг алоҳида режимларига, сув сарфини ҳисобга олиш ва сув тақчиллигида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги зарарини пасайтириш усулларига қаратилди.

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Мутахассислар учун ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш амалиёти мажмуаси тақдимоти ўтказилди

 

Иштирокчиларни, шунингдек, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан тупроқнинг мўътадил кимёвий ва механик хусусиятларини тиклаш учун главнокит қумни ишлатиш орқали ҳимоя қилишнинг биологик усулублари билан ҳам таништирадилар. Олинган билимлар ва тажриба мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиши, Қорақалпоғистоннинг фермер ва деҳқон хўжаликларини иқлим ўзгариши оқибатларига иқлимий барқарорлигини оширишга олиб келиши кутилмоқда.

 

М.Мусаева

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 7-07-2018, 23:18 |
  • 18


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив