Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъати маълум қилади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларига асосан, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захираси судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобига шакллантирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг раис ўринбосари ва 1 та судьяси, фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг раиси лавозимлари вакант.

Шунингдек, Нукус туманлараро иқтисодий 2 та судьяси лавозими, Қўнғирот, Чимбой туманлараро судларининг раислик лавозимлари ҳамда Беруний туманлараро иқтисодий судининг раиси ва 1 та судьяси лавозимлари вакант.

Шу муносабат билан, мазкур вакант ўринларни тўлдириш ҳамда судьялик лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида, судьялик лавозими захирасига кириш истагини билдирган юридик маълумотга эга бўлган, судьялик лавозими талабларига тўлиқ жавоб берадиган фуқароларни ҳамда давлат органлари ва қўмиталари, вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳуқуқшунос ходимларини Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъатига ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилади.

 

Манба: https://t.me/qrjibsudixuquqiyaxborot

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 13-06-2018, 23:30 |
  • 239


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив