Сибирь дарёларини Оролга буриш масаласи ҳали ҳам кун тартибидами?

«Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар» мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда қозоғистонлик эколог Қайша Атаханова Сибирь дарёларини Орол денгизига буриш лойиҳасига оид фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сибирь дарёларини Оролга буриш масаласи ҳали ҳам кун тартибидами?

 Фото: ЎзА

— Орол денгизига Сибирь дарёларини буриш каби мунозарали лойиҳалар билдирилмоқда. Мен эколог сифатида табиий экотизимни антропоген факторлар орқали ўзгартириш маълум бир оқибатларга олиб келишини огоҳлантираман, — дейди Қайша Атаханова. — Бундан ташқари, у дарёларнинг атрофида экотизимнинг ўзини-ўзи тартибга солиш жараёни юради, бу эса экологияга минтақавий, ҳаттоки жаҳон миқёсида таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, бунинг фойдали ва зиёнли томонларини қанчалик эканлигини баҳолаш мушкул. Сабаби, биз ҳозир Шарқий ва Марказий Қозоғистонда ўта кўламли сув тошқинларини кўряпмиз. Тошган сув Қозоғистоннинг ҳатто ўнлаб йиллар бўйи қуруқ қолган текис далаларига ҳам ёйилди.

Сибирь дарёларини Орол денгизига буриш лойиҳаси ўтган асрнинг 70 йилларида кўтарилганди. Унга кўра Иртиш ва Юқори Об дарёлари сувларини Орол ва Каспий денгизларига ташлаш лойиҳалаштирилган. Амударё ва Сирдарё ирмоқларига Иртиш дарёсининг Тобол чуқурлиги ҳудудидан тўғон қуриш орқали сув тортиб олиш режалаштирилган.

Сибирь дарёларини буришдан кўзланган мақсад Марказий Осиёда кенг миқдорда очилаётган қишлоқ хўжалиги майдонларини доимий сув билан таъминлаш бўлган. Сабаби, ўша пайтнинг ўзида минтақа 15-20 йилдан сўнг сув танқислигига учраши кутилган. Ҳақиқатдан ҳам ўтган асрнинг 90 йилларига келиб Оролга сув тушиши тўхтаган эди.

Мазкур анжуманда Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича энг истиқболли лойиҳалар сифатида денгизнинг қуриган тагида ўрмонзорлар барпо қилиш, қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш ва бошқа лойиҳалар эътироф этилган.

—Ҳозирда денгизнинг қуриган қисми 5,5 миллион гектар бўлса, шундан 3,5 миллиони бизнинг ҳудудимизга тўғри келади. Унинг 2 миллион гектарини ўрмонзорга айлантиришга эришсак, вазият анча яхшиланади, — дейди Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳ.Толипов. — Бунинг учун эса ҳар йили 100 минг гектар майдонни ўрмонга айлантириш чорасини кўриш зарур. Агар шу тарзда жадал ҳаракат қилиб, денгизнинг қуриган қисми яшиллик билан ўралса, 15-20 йил орасида бу муаммо хавфини бартараф этишга эришишимиз мумкин.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 12-06-2018, 13:44 |
  • 542


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив