Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги 26 май куни кузатилган туз бўрони оқибатларини бартараф этиш йўлида  навбатдаги амалиётни Қорақалпоғистон Республикасида амалга  оширди.  Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.

Вазирлик ходимлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ фермерларни Хўжайли туманидаги амалий семинарга таклиф этди. 150 дан ортиқ фермерлар иштирок этган мазкур тадбирда, биоорганик кимё институти томонидан тақдим этилган Биосолвент ва ДАГ-1 препаратларини қандай ишлатиш, таъсир муддати ва шу билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, мутахассислар туздан зарар кўрган ҳудудлардан бирига ташриф буюришди. Бу ерда тупроқ ва экинлардан намуна олиниб, ўрганиш учун лабораторияга юборишди. Мақсад, тупроқ ва ўсимликлар таркибини ўрганиш ва мабодо яна шундай ҳолат такрорлангудек бўлса, тез таъсир этувчи ва табиий офат етказадиган зарарни олдини олишга тайёр туриш. Шунингдек, махсус техника ёрдамида препаратлар зарар кўрган ерларга сепилди.

Бундан аввал Инновация вазирлиги ишчи гуруҳи айни ишни Хоразм вилоятида амалга оширган  эди. Кузатув натижаларига кўра,  июн ойининг бошида ушбу препаратлар сепилган далаларда бугунги кунда тупроқ таркиби зарарли тузлардан тозаланган ва ғўза ғунчалари йириклашган.

Инновация вазирлиги махсус кўчма лаборатория ташкил этиб мунтазам равишда ҳудуд тупроқларининг таркибини ўрганишни мақсад қилмоқда. Маълумот учун, шу йилнинг март ойида ҳам туз бўрони кўтарилган ва экинларга зарар етказилганди. 

 

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 11-06-2018, 20:03 |
  • 193


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив