Қўнғиротда «Анжела» қаҳвахонаси олдида бир кишини ўлдириб, яна бир кишига жароҳат етказган жиноятчи қўлга олинди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 6 июнь куни Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Анжела» қаҳвахонаси олдидан фуқаро Б.И.нинг бошида жароҳатлари билан жасади топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Локомотив кўчасида яшовчи С.А. босқинчилк мақсадида содир этганлиги аниқланиб, 9 июнь куни қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.А. мазкур қаҳвахона олдида Ғ.Ў.нинг юзига қўли билан уриб, жароҳат етказиб, НТС ва Nokia мобил телефонлари ҳамда пулларини ҳам олиб кетганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан С.А. нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 11-06-2018, 13:36 |
  • 488


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив