Судланганлик қандай ҳолатларда тугалланиши ёки олиб ташланиши мумкин?

Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.

“Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 18 сентябрда 13-сонли қарори кабул килиниб, мазкур карорга кура бу холат буйича бир канча тушинтиришлар берилган. Яъни: Жиноят кодексининг 77-моддасига мувофиқ, судланганлик ҳолати жазо тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб, у тугалланган ёки олиб ташланган пайтгача давом этади.

Жиноят қонунида шахс судланмаган ҳисобланадиган ҳоллар хам мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳолда шахс судланмаган ҳисобланади, агар унга нисбатан:

жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари) бўлса;

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган бўлса (ЖК 94-моддаси).

Қуйидаги асосларга кўра жиноий жавобгарликдан озод этилган шахс ҳам судланмаган ҳисобланади:

жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан (ЖК 64-моддаси);

қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан (ЖК 65-моддаси);

айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан (ЖК 66-моддаси);

жиноят содир этган шахс жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан (ЖК 66-1-моддаси);

жиноят содир этган шахс касаллиги туфайли (ЖК 67-моддаси);

амнистия акти қўлланилганлиги муносабати билан (ЖК 68-моддаси).

Агар судланган шахснинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ва олиб ташланмаган бўлса, айрим асослар бўйича, масалан, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги (ЖК 66-моддаси), алоҳида ҳолларда эса (оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланганлик ҳолати мавжуд бўлганда), жиноят содир этган шахс жабрланувчи билан ярашганлиги (ЖК 66-1-моддаси) муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилишига тўсқинлик қилади.

 

Л.Отегенова 

 

Манба: https://t.me/qrjibsudixuquqiyaxborot

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 10-06-2018, 19:41 |
  • 31


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив