Бартараф этса бўладиган муаммолар

Бартараф этса бўладиган муаммолар

 

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларидан бири саналган Қораўзак туманида ёшларга, айниқса ўсиб келаётган болажонларга кенг имкониятлар яратилган. Уларнинг ўқишлари, давлатимиз миқиёсида ўтказиладиган танловларда иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этишга барча шароитлар яратилган. Ривожланиш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Қораўзак туманида Халқ таълим вазирлигига қарашли 32 та умумтаълим мактаби бор. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязов Қораўзак туманида ўрганиш ишлари давомида ушбу мактабларда бўлиб, улардаги таълим сифати билан танишди. Ўрганиш ишлари якуни бўйича 23 май куни 16-сон мусиқа ва санъат мактабида учрашув ўтказилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари, туман Адлия бўлими бошлиғи О.Жуманиязов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи М.Толибаев, туман ҳокими ўринбосари И.Қосибаевалар ҳам ииштирок этди.

Бартараф этса бўладиган муаммолар

 

Учрашувда мактабларда биринчи галда ҳал этилиши лозим бўлган иккита асосий муаммога эътибор қаратилди. Биринчи муаммо – болаларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг ёз мавсумида тоза ичимлик сувини истъемол қилишлари учун мактабларда сув сақлайдиган ёмкость муаммосини ҳал этиш. Иккинчи муаммо – мактаб ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудга автотранспортларнинг тезлигини чекловчи «30» белгисини қўйиш. Биринчи муаммони бартараф этиш учун тумандаги сув тармоқлари ва туман молия бўлимига топшириқлар берилди. Туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими иккинчи муаммонинг ҳал этилиши устидан назоратни оладиган бўлди.

Бундан ташқари учрашув давомида тумандаги Маданият бўлимига ҳар бир мактабда ёшлар ансамблларини ташкил этиш ва график асосида тумандаги мактабларга чиққан ҳолда бепул концерт томашаларини қўйиб бериш, бу орқали халқнинг, айникса ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини орттириш таклифи берилди. Бундан ташқари, мактаблардаги 10-синф ўқувчиларининг тадбиркорликка қизиқишини ўйғотиш, бизнес режаларни тузиш бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланмалар билан таъминлаш учун АТБ Микрокредитбанк, Халқ банк, Агробанк туман бўлимларига тавсиялар берилди.

Бартараф этса бўладиган муаммолар

 

Бартараф этса бўладиган муаммолар

 

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Қаниязов ўтказган бу учрашув жуда жонли ўтди. Депутат тумандаги ҳар битта мактабга кириб, у ердаги аҳвол билан яқиндан танишган. Ҳаттоки, биз ўзимиз эътибор бермай юрган айирим муаммоларга диққатимизни қаратдилар. Бундан ташқари депутат мактаблардаги спорт майдончаларига, санитария аҳволига жиддий эътибор қаратишимизни айтиб ўтдилар. Депутат томонидан танқид қилинган бу ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ҳам топшириқлар берилди, - дейди 16-сон мусиқа ва санъат мактаби директори Алауатдин Нағметуллаев.

Учрашув давомида ўртага ташланган бошқа масалалар мактабларнинг ўзида ҳал қилинадиган бўлди.

 

Лола Қаллиханова

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-05-2018, 14:08 |
  • 85


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив