“Нукус-фарм” ЭИЗ дирекцияси директори кимлигини биласиз ми?
Вазирлар Маҳкамасининг янги фармойиши билан белгиланишича, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан “Нукус-фарм” ЭИЗ, “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё” ЭИЗ, “Бойсун-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ дирекциялари директорлари тайинланган.
2018 йил 22 феврал куни “Нукус-фарм” ЭИЗ дирекцияси директори лавозимига Абаджанов Дамир Исеркепович тайинланган. У бундан олдин Соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган.
Ҳозирги вақтда “Нукус-фарм” ЭИЗ дирекциясининг feznukus-farm.uz сайти ишлаб турибди.
Текст: makan.uz
- 17-05-2018, 19:32 |
- 843