Дарахтлар энди гуллаётганда Олтиариқда узум пишди

 

Дарахтлар энди гуллаётганда Олтиариқда узум пишди

 

Дарахтлар эндигина гуллаётганда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманининг «Чинортаги», «Буғдойчи» ва «Узумчи» маҳаллаларидаги ҳар бир хонадонга кириб борсангиз, март ойининг илиқ кунларида токда шиғил узум турганининг гувоҳи бўласиз. Бу ҳақда «Халқ сўзи» ҳикоя қилмоқда.

Узум парваришлашнинг ҳадисини олган миришкорлар апрель ойигача табиий усулда узум сақлашнинг турли усулларини кашф қилган.

— Март ойида токда узум турганини кўргани ҳатто хорижлик сайёҳлар ҳам келяпти, — дейди «Чинортаги» маҳалласида яшовчи миришкор Абдулбосит Файзуллаев. — Ишонмасдан токка чиқиб ўз қўллари билан ушлаб кўрган чет элликлар ҳам бўлди. 14 сотихли томорқада 15 хилдан ортиқ узум навларини парваришлаймиз. Йил давомида бозорга 5 тоннадан ортиқ узум олиб чиқяпмиз. Бу йил тажриба сифатида фақат токнинг ҳовлимиздаги қисмини табиий иссиқхона шаклига келтирдик. Натижа ёмон эмас, узум табиийлигича сақланиши баробарида мазасини ҳам йўқотмайди.

Олтиариқ туманида бир пайтнинг ўзида 31 минг тонна мева-сабзавотни сақлаш қувватига эга 40 ортиқ музлатгич мавжуд. Лекин узум мевасини табиий усулда сақлаш ортиқча энергия ва сарф-харажат талаб қилмайди.

— Қиш ва баҳоргача ҳосилни нес-нобут қилмай етказишнинг уч туридан фойдаланамиз, — дейди Олтиариқ шаҳарчасидаги Бобур кўчасида истиқомат қилувчи Ҳусанжон Ғофуров. — Биринчиси қадимий услуб — узилган меваларни яшикда мў’тадил ҳароратда қоронғу жойда сақлаймиз. Иккинчиси, узиб олинган ҳар бир узум новдасини шакарли сув қуйилган елим идишларга солиб қўямиз. Учинчиси, мева токдан узилмайди. Бунда узум новдасининг барглари тўкилиб бўлгач, қировли, совуқ кунлардан сақлаш мақсадида атрофи имкон қадар тўлиқ ўраб қўйилади.

Маълумот учун, Олтиариқ туманидаги аҳоли ихтиёридаги мавжуд 3411 гектар майдоннинг асосий қисмида 80 дан ортиқ узум навлари парваришланади.

Фото: «Халқ сўзи»

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 13-03-2018, 10:00 |
  • 275


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив