Хоразмда ўлганидан сўнг тергов қилиниб, айбланган марҳум иши тугатилди

Хоразмда ўлганидан сўнг тергов қилиниб, айбланган марҳум иши тугатилди

 

Хоразмда марҳумга нисбатан юритилган жиноят иши тугатилди ва ундан ашёвий далил сифатида олинган 210 миллион сўмга яқин пул, унинг яқинларига қайтариладиган бўлди.

Аввалроқ, Бунақаси бўлмаган: “Ўзбекистонда ўлган одам тергов қилинди, Суд эса уни айблади” сарлавҳаси номи билан Хоразм вилояти Боғот тумани Деҳқонбозор қишлоғи Узумзор маҳалласида яшаган, марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгаларнинг мулкини қўлга киритиб келганлиги боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида баён қилган эдик.

Шунингдек, вафот этган бўлишига қарамай марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевич Туман ИИБ терговчиси томонидан сўроқ қилингани, Боғот туман Жиноят ишлари бўйича суд раиси эса ўлиб кетган одамнинг ишини суд тартибида, унинг айбини исбот қилиш учун, суд ишини ўтказгани ҳамда “Марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилгани” ҳақида ёзган эдик.

 “UzNews.uz” ўз ўқувчиларига воқеалар ривожини кузатиб бориши ва кейинги суд жараёнлари ҳақида хабар бериши ҳақида ваъда берган эди.

 Ваъдага мувофиқ, “UzNews.uz” ушбу жиноят иши юзасидан ўтказилган аппеляция тартибидаги суд ҳукмига оид ҳужжатларни, Ажримни қўлга киритди.

 Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди аппеляция инстанциясининг ажримига кўра, Судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья У. Бакдурдиев, ҳайъат судьялари С. Тоғанов, Ш. Раззоқовлардан иборат таркибда, Н. Юлдашеванинг котибалигида, Хоразм вилояти прокуратураси бўлим прокурори Т.Жуманазаров, судланган марҳум Б. Саидмаҳмудовнинг адвокатлари Ш. Қурбонов ва Ё.Якубов, марҳумнинг турмуш ўртоғи Н. Қиличованинг иштирокида суд ҳукмига кўра ажрим чиқарган.

 Ажримга кўра, Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судининг 2018 йил 12 январь кунги ҳукми бекор қилинган.

Марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевичга нисбатан бўлган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига мувофиқ тугатилган.

Шунингдек, Ажримда ашёвий далил деб эътироф қилинган 197 миллион 142 минг сўм пул ҳамда 12 миллион 535 минг 050 сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда марҳумнинг яқин қариндошларига қайтарилиши ҳам қайд этилган.

 “UzNews.uz” воқеага ойдинлик киритиш учун ушбу ишда адвокат сифатида қатнашган “Urganch himoyachisi” адвокатлик бюроси адвокати Шерзод Қурбонов билан боғланганида, Адвокат "Биринчи инстанция суд томонидан йўл қўйилган хато ўз вақтида бартараф этилиб, марҳумнинг қариндошларини бузилган ҳуқуқлари апелляция инстанциясида тикланди" деб айтиб ўтди.

 Шундай қилиб, марҳумга нисбатан юритилган Жиноят иши тугатилиб, унинг уйидан олинган деярли 210 миллион сўмлик ашёвий далил унинг яқинларига қайтарилиши масаласи ижобий ҳал бўлди.

 Сўнгсўз ўрнида, Суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар мисолида нотўғри чиқарилган ҳукмлар бекор қилинаётгани, адолатли ҳукмлар кўпаётгани фуқароларнинг қувончига сабаб бўлаётгани ҳамда ҳуқуқлари тикланаётган фуқароларнинг ушбу ислоҳотлар асосчиси, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ва Олий суд раҳбариятидан мамнун бўлишаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 9-03-2018, 17:51 |
  • 357


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив