Ўзбекистондан хорижга кетаётган меҳнат муҳожирларига 1000 долларгача кредит берилади

Ўзбекистондан хорижга кетаётган меҳнат муҳожирларига 1000 долларгача кредит берилади

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор шарҳи Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Қарорда, жумладан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқаётган фуқаролар мурожаатлари ва эҳтиёжларига мувофиқ меҳнат органларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўзда тутилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида умумий 300 штат бирлигида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторларини ташкил этилади.

Мазкур секторларнинг асосий мажбуриятлари — уйма-уй юриб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқлаш ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темирйўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш ҳисобланади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига чет тиллари ва ишлаб чиқариш касбларига ўқитиш курсларни ташкил этишни таъминлаш топширилган.

Қарорда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун қуйидагиларни ўз ичига олган банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш назарда тутилган:

«Алоқабанк»нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан VISA-migrant пластик карталарини жорий этиш ҳамда «Ипотекабанк» томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш;

«Ўзaгросуғурта» томонидан Россияга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта ҳимоя қилиш бўйича Россияда ўз ваколатхоналарини очиш, имтиёзли тарифлар бўйича темирйўл ва авиачипталар сотиш ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентларини жойлаштириш.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 6-03-2018, 16:43 |
  • 256


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив