Хорижга ишлагани кетаётган ўзбекистонликларга темирйўл- ва авиачипталар чегирма билан сотилади. Чиптанинг 300 минг сўмини давлат қоплаб беради

 

Хорижга ишлагани кетаётган ўзбекистонликларга темирйўл- ва авиачипталар чегирма билан сотилади. Чиптанинг 300 минг сўмини давлат қоплаб беради

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор шарҳи Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Вазирлик шарҳида қайд этилишича, Президентнинг ушбу қарори вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига етиб боришда хавфсизликни таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш ва йўл-транспорт халокатларининг олдини олишга қаратилган.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларга темирйўл ва авиачипталар нархларига чегирмалар тақдим этиш тизими жорий этилмоқда:

биринчидан, «Ўзбекистон темир йўллари» ва Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқаётган фуқароларга пласкарт ва умумий вагонларга темирйўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирматақдим этади;

иккинчидан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темирйўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади.

Бунинг учун «Алоқабанк»нинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилиги оширилади — давлат бюджети ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасидан 100 миллиард сўм «Алоқабанк» устав капиталига киритилади.

Шу билан биргаликда, темирйўл ва авиачипталарни имтиёзли тарифларда харид қилишнинг асосий шарти — вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқаётган фуқароларни имтиёзли тарифларда чипта тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига рўйхатга олиш ҳисобланади.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 6-03-2018, 16:41 |
  • 175


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив