Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф қилади

Чегара божхона постларига хизматга қабул қилиш учун номзодлар танлови ўтказилаётганлигини маълум қилади!

 

Чегара божхона пости ходимининг асосий вазифаси – республикамиз божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, хорижликларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, уларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш, контрабанда ҳолатларини аниқлаш ва бартараф қилиш, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида уларни текшириш, кўздан кечириш ва сўраб-суриштириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, божхона қонунлари бузилиши ҳолатларини аниқлашдан иборат.

Ишга кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-ёши 30 дан ошмаган ўғил болалар;

-олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, банк ва божхона иши)

-жисмонан соғлом;

-теран дунёқарашли, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи ва адабиётини, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлардан бохабар;

-характер жиҳатдан босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятини ўзига сингдира олган;

-ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви);

-ҳарбий хизматга, нормалаштирилмаган иш режимига руҳан ва жисмонан тайёр, келгусида республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр бўлиш;

-давлат хизматчиси - божхона ходими деган номга доғ туширмаслик, хизматни виждонан ва ҳалол олиб бориш.

Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар қуйидаги кейинги танлов босқичларидан ўтказилади:

-дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал суҳбат;

-жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида синов;

-ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тиббий кўрик.

Мазкур талабларга жавоб берадиган ва божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Давлат божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларининг Кадрлар хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Номзодлардан мурожаатларни қабул қилмаслик, сабабсиз қайтариш ҳолатлари ёки бошқа тамагирлик ҳолатларига йўл қўйилган ҳолатларда Давлат божхона қўмитасининг  0371-120-76-33 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш сўралади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Кадрлар бош бошқармаси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 19-02-2018, 11:10 |
  • 2 125


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив