Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги тайинлов амалга оширилиши мумкин

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

«Xabar.uz»нинг ишончли манбаларининг хабарига кўра, ушбу йиғилишда ташкилий масала кўрилмоқда. Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига 2015 йил 21 апрелдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президент давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Ҳозирча мазкур хабар расман тасдиқлангани йўқ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 31-01-2018, 12:51 |
  • 235


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив