«Ўзбекистон темир йўллари» маҳаллий йўналишлардаги қўшимча рейслар ҳақида эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» маҳаллий йўналишлардаги қўшимча рейслар ҳақида эълон қилди

 

Ўзбекистон Республикаси президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди, деб хабар бермоқда акциядорлик жамияти ахборот хизмати.

Унга кўра, фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг 30, 31 декабрь ҳамда 2018 йилнинг 1, 2, 3, 4 январь кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди. 

Бундан ташқари, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча 24 та поезд қатнови йўлга қўйилади. Шундан 10 таси «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездидир.

Жумладан, 2017 йил 30 декабрь куни:

  1. №560 сонли «Тошкент –Андижон» поезди
    2. №764 сонли «Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    3. №556 сонли «Тошкент-Урганч» поезди
    4. №552 сонли «Тошкент-Бухоро» поезди
    5. №763 сонли «Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди

2017 йил 31 декабрь куни

  1. №764 сонли «Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    2. №559 сонли «Андижон-Урганч» поезди
    3. №763 сонли «Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    4. №555 сонли «Урганч-Тошкент» поезди
    5. №551 сонли «Бухоро-Тошкент» поезди

2018 йил 1 январь куни

  1. №560 сонли «Тошкент –Андижон» поезди
    2. №764 сонли «Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    3. №556 сонли «Тошкент-Урганч» поезди
    4. №552 сонли «Тошкент-Бухоро» поезди
    5. №763 сонли «Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди

2018 йил 2 январь куни

  1. №764 сонли «Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    2. №559 сонли «Андижон-Урганч» поезди
    3. №763 сонли «Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    4. №555 сонли «Урганч-Тошкент» поезди
    5. №551 сонли «Бухоро-Тошкент» поезди

2018 йил 3 январь куни:

  1. №764 сонли «Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди
    2. №556 сонли «Тошкент-Урганч» поезди
    3.№763 сонли «Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди

2018 йил 4 январь куни

  1. №555 сонли «Урганч-Тошкент» поезди
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-12-2017, 17:03 |
  • 388


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив