Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 172 минг сўм эмас, балки 426 минг сўм

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худайбердиев Facebook’даги саҳифасида энг кам ойлик иш ҳақи масаласида кўпчилик билмайдиган фактларни маълум қилди.

«1 декабрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақи кўтарилгандан сўнг, ижтимоий тармоқларда кўпчилик 172 минг сўмга яшаб бўлмаслиги, бу ойлик жуда камлиги ҳақида гапира бошлашди.

Ҳаттоки айрим сайтларда ‘172 минг сўмга нима сотиб олиш мумкин, бунақа ойликда одам ўлиб қолади-ку’ каби мақолалар ҳам ёзишди.

Лекин улар амалдаги меҳнат қонунчилигини яхши билмаслигидан жамоатчиликни чалғитмоқда холос.

Аслида Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 172 минг сўм эмас, балки 426 минг сўм.

Президент қарорида келтириладиган ЭКИҲ суммаси бу солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар тўлаш учун асос бўлади.

Иш ҳақи миқдори эса 2009 йил 21 июлдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича белгиланади.

2013 йилдан бошлаб Ўзбекистонда нулинчи (нулевой) разряд бўйича иш ҳақи белгилаш йўқолган. Ходимларга камида биринчи разряд бўйича иш ҳақи белгиланиши шарт.

Биринчи разряднинг тариф коэффициенти 2,476 га тенг. Бу дегани ЭКИҲни 2,476 га кўпайтирсангиз, белгиланиши лозим бўлган иш ҳақининг энг паст миқдори келиб чиқади.

172 240 * 2,476 = 426 минг 466 сўм

Демак, Ўзбекистонда тўлиқ ставка учун 426 минг сўмдан кам ойлик иш ҳақи белгиланиши мумкин эмас. Бу қонунга зид.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун 1-разряддаги тариф коэффициенти ундан ҳам баланд — 3,148. Бу тиббиёт ходимларига 542 минг сўмдан кам ойлик белгилаш мумкин эмас дегани.

Албатта гапираман деган одам, 426 минг сўмга нима беради, яшаб бўладими, дейиши ҳам мумкин. Лекин ҳар ҳолда 172 минг сўм қаёқда-ю, 426 минг сўм қаёқда.

Эътирозингизга қарши эмасман, фақат тўғри эътироз ёзсангиз яхши бўларди», — деб ёзади ҳуқуқшунос.

«Бу билан 426 минг сўмга мазза қилиб яшаса бўлади, ойликлар баланд, демоқчи эмасман, чалғиманг. Шунчаки билмаганларга Ўзбекистонда минимум ойлик иш ҳақини ҳисоблаш тартиби ҳақида маълумот берганман», — деб таъкидлади Хушнудбек Худайбердиев.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 1-12-2017, 10:05 |
  • 584


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив