Тошкентда икки нафар гей қўлга олинди

Тошкентда икки нафар гей қўлга олинди

Тошкентда икки нафар бесоқолбоз қўлга олинди, деб хабар қилди UzNews.uz нашри Юнусобод тумани ИИББ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, 1994 йил ва 1983 йил бўлган бу икки шахс 3 сентябр куни танишиб, бирга яшай бошлашган.

Тергов тадбирлари давомида эркаклар Тошкент шаҳридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган квартирада жинсий яқинлик қилишгани аниқланган. Квартира эркаклардан бири томонидан ижарага олинган бўлган.

Суд-тиббий экспертизаси икки эркак ўртасида жинсий яқинлик бўлганини аниқлади, дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120(Бесоқолбозлик)-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши — 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади, дея ёзади sputniknews-uz нашри.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-11-2017, 14:11 |
  • 332


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив