Нукусда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ресурсларни тежовчи технологияларни қўллашга бағишланган семинар бўлиб ўтди

 

Нукусда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ресурсларни тежовчи технологияларни қўллашга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Нукусда «Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида иқлимга бардошликни таъминлаш мақсадида қишлоқ ҳамжамиятларида ресурсларни тежовчи технологияларни қўллаш» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га семинар ташкилотчилари маълум қилди.

Фаолиятини 2014 йилда бошлаган лойиҳа мамлакатнинг қурғочил ҳудудлари, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида мослашув чора-тадбирлари ва саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва тарқатишга йўналтирилган. Семинардаги маърузалар ва тақдимотларда олиб борилаётган иқлимга мослашув фаолияти натижалари тақдим этилди, гидрометеорологик ва иқлим мониторингининг модернизациялашган ва автоматлаштирилган тизими иши самарадорлигига баҳо берилди.

Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизими ҳақидаги ахборот қатнашчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Олдиндан огоҳлантириш тизими салоҳиятини кучайтириш ва уни сув оқимидан жадал суръатларда фойдаланиш минтақаси бўлган Амударёнинг этаклари шароитига мослаштириш сувнинг оз-кўплигини 3 ойлик муддатгача бўлган барвақт баҳолашни таъминлаш имконини берди.

Фермерларни қишлоқ хўжалигини барқарор олиб боришга ўргатиш тажрибаси Тошкент аграр университетининг Нукус филиали ҳузуридаги Фермерларни тайёрлаш маркази мисолида тақдим этилди. Лойиҳани амалга ошириш доирасида марказга зарур бўлган техник воситалар, маълумотлар жой олган материаллар ва деҳқонларга тупроқни намланиш ва тузланиш даражасини аниқлаш имконини берадиган ускуналарнинг иккита жамланмаси берилди. Ундан ташқари, лойиҳа кўмагида иқлим ўзгаришларига мослашиш чоралари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатадиган тўртта марказ ташкил этилди.

Семинар қатнашчилари, шунингдек, қишлоқ ҳамжамиятларини иқлим ўзгаришига барқарорлигини ошириш имконини берадиган агро ва сув тежовчи технологияларни жорий қилишга ёндашувлар бўйича тавсиялар билан ўртоқлашди. Бугунги кунда бундай технологиялар Кегайли ва Чимбой туманларидаги 22 гектар намуна майдонида қўлланилмоқда, 500 нафар фермер эса улардан фойдаланишга ўқитилди. Семинар мобайнида далаларни лазер орқали текислаш технологиясини амалда қўллаш бўйича дала тренингини натижалари ҳам тақдим этилди.

Лойиҳа доирасида Мўйноқ, Қанликўл, Тахтакўпир, Кегейли ва Чимбой туманларидаги фермер хўжаликларининг 460 гектардан кўпроқ ерида синовдан ўтган мазкур технология асосидаги ерларни текислаш ва режалаштириш бўйича еттита ускуна тўплами харид қилинди ва тақдим этилди.

 

Фото: БМТ

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 27-11-2017, 11:05 |
  • 38


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив