Биринчи Президентимиз хотираси абадий

Биринчи Президентимиз хотираси абадий

2017 йилнинг 27 январ куни Элликқалъа тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб хотира кечаси ўтказилди.
Биринчи Президентимиз хотираси абадий

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди.
Биринчи Президентимиз хотираси абадий

Ўзбекистонимиз кўп соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторидан жой олди. Бундан 6 ярим аср олдин Соҳибқирон Амир Темур бобомиз айтган “Бизнинг қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг”, деган сўзлари сўнгги 25 йиллик ҳаётимизда яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Муҳтарам Президентимиз доимо биз ёшларни «МЕНИНГ АЗИЗ ФАРЗАНДЛАРИМ» дер эдилар.

- “Мен ёшларимизга, менинг болаларимга қарата, ўрганишдан ҳеч қачон чарчаманглар, деб айтмоқчиман. Ўрганиш, интилиш ҳеч қачон айб саналмайди. Ниманидир билмасанг, уни ўрганиш зарур. Авваламбор, энди ҳаётга кириб келаётган ёшларга нима лозим? Ўрганиш, ўрганиш ва яна бир бор ўрганиш керак. Касб ўрганган, илм ўрганган киши, ўзбекона айтганда, ҳеч қачон кам бўлмайди,”– дейилади “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобида айтилган бу сўзлари доимо қулоғимизда жаранглайди, – дейди “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси – Ж.Балтаев.
Биринчи Президентимиз хотираси абадий

Тадбирда “Истиқлол меъмори” номли видеоролик ҳамда “Ким эдигу ким бўлдик” видеофильмидан лавҳалар намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

Манба: ellikqala.uzскачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-01-2017, 11:37 |
  • 384


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив