Қўшиб ёзишлар фош бўлди. Ҳали ҳеч қайси ҳудуд пахта режасини бажармаган

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилиш вақтида пахта терими вақтида амалга оширилган қўшиб ёзишлар фош қилинди. Натижада, Тошкент ва Жиззах вилояти ҳокимлари қўшиб ёзишга йўл қўйилгани учун ишдан олинди, Хоразм вилояти ҳокими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари жиддий огоҳлантирилди, дея хабар бермоқда kun.uz нашри.

13 октябрь куни Хоразм вилояти, 20 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, 27 октябрь куни Навоий вилояти пахта сотиш режасини бажаргани ҳақида маълум қилинганди.

Қўшиб ёзишлар фош бўлди. Ҳали ҳеч қайси ҳудуд пахта режасини бажармаган

 

Энди бу ҳудудларнинг натижалари бекор бўлди ва асл ҳолатига қайтарилди.

Қўшиб ёзишлар фош бўлди. Ҳали ҳеч қайси ҳудуд пахта режасини бажармаган

 

28 октябрь ҳолатига кўра, Жиззах ва Тошкент вилоятлари Республика вилоятларида 2017 йил ҳосилидан пахта хомашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотнома рейтингида 9 ва 10 ўринларда жойлашганди. Аввалги рейтингда Жиззах вилояти пахта режасини 83,44 фоизга етказгани келтирилганди. Янгиланган рейтингда эса аслидаги кўрсаткич - 76,83 фоиз.

Тошкент вилояти кўрсаткичларида фарқ жуда катта - 10 фоиздан ортиқ. 28 октябрь кунги маълумотномада вилоят режани 82,98 фоизга етказгани маълум қилинганди. Аслида эса вилоятнинг кўрсаткичи - 72,55 фоиз. Охирги ўрин.

Бундан ташқари, 28 октябрь кунги ва 30 октябрь кунги маълумотномалар солиштирилганида Андижон ва Бухоро вилоятларининг натижаларида 5 фоиз атрофида фарқлар бўлгани кўринади. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳам қўшиб ёзганлар қаторида.

Янгиланган «сводка»га кўра, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилмаганини кўриш мумкин. Лекин бу охирги воқеалар ҳисобга олинса, энг аниқ маълумот бўла олмайди.

Айни вақтда республиканинг режаси 88 фоизга етган.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 30-10-2017, 21:38 |
  • 490


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив