Нукусда ЎзХДПнинг энг фаол аёли кўрик-танлови ўтказилди

Нукусда ЎзХДПнинг энг фаол аёли кўрик-танлови ўтказилди

Нукусда Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Партия низоми, партия сайловолди ва ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда партия сафидаги фаол хотин-қизлар салоҳиятидан фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга аёлларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган танловда унинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 иштирокчи ўзаро баҳслашди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришига яқиндан кўмаклашиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Айни пайтда партия аъзоларининг 202 мингдан зиёди ёки 49 фоизи хотин-қизлардир. Улардан 300 дан ортиғи минтақавий ва маҳаллий ташкилотларда турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

“Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида ўтказилаётган кўрик-танлов иштирокчилари “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир”, “Сиёсий ҳозиржавоблик” каби шартлар билан бирга, янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган турли лойиҳалар орқали ўз билим ва тажрибасини намойиш этди.

Шуманай туманидаги 27-умумтаълим мактаби директори Замира Алланиёзова ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўринга тўрткўллик Наргиза Ҳамидхўжаева, учинчи ўринга элликқалъалик Интизорхон Янгибоева сазовор бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 28-01-2017, 09:18 |
  • 517


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив