Жойларда “Адолат билимдони” аниқланди

 

Жойларда “Адолат билимдони” аниқланди

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “ Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси  доирасида Қорақалпоғистон буйлаб, шаҳар ва туманларда “Адолат билимдони” кўрик-танловининг маҳаллий босқичлари ўтказилмоқда.

 Қунғирот туманида партия туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этилган танловда тумандаги  ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.

Кўрик-танловда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадлари илгари сурилди ва унга эришишга ҳаракат қилинди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг  кийиниш ва нутқ маданиятига, ҳуқуқий билимлари ва уларни ўринли қўллай билиш маданиятига катта эътибор қаратдилар.

Иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида беллашдилар.

Танлов якунида Қунғирот нефт ва газ саноати касб хунар коллежи талабаси Наргиза Хожамуратова I ўринга, Қунғирот тиббиёт коллежи талабаси Елдос Жанмурзаев II ўринга ва Қунғирот саноат касб хунар коллежи талабаси Гулбану Беркинбаева III ўринга эгалик қилдилар.

Шунингдек, танлов Ўзбекистон «Адолат» СДП Қонликўл туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими, туман ишки ишлар бўлими, туман «Ягона дарча» маркази билан ҳамкорликда ташкил этилиб, тумандаги педагогика коллежи мажлислар залида кўтаринки рухда ўтказилди.

Тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган танловнинг туман босқичида Қонликўл туман саноат-транспорт касб-хунар коллежи талабаси Темур Муратбаев ўз тенгдошларидан билим ва зукколиги билан ажралиб I ўринга лойиқ деб топилди ва келгуси босқичга йўлланмани кўлга киритди.

Кўрик-танловнинг Қораўзак туман босқичи ҳам танлов низоми асосида ташкил этилиб, туман ёшлари орасидан сиёсий - ҳуқуқий жиҳатдан етук билимга ега, изланувчан иқтидорли ёшларни аниқлаш имконини яратди.

Танлов якунида Қораўзак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб – хунар коллежи талабаси С.Хожаниязова I ўринни қўлга киритиб, келгуси босқичга йўлланма олди.

Кўрик-танловнинг барча ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Жойларда “Адолат билимдони” аниқланди

 

 

Жойларда “Адолат билимдони” аниқланди

 

Айшолпан Уразимбетова

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

 ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати котиби.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-09-2017, 15:20 |
  • 462


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив