Мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорларнинг кўпчилиги Нукус шаҳри ва Амударё туманига тўғри келади

Жамиятимиз вакиллари бугун қандай солиқ тўловини амалга оширмасин уларнинг барчасининг давлатимиз равнақида ўрни алоҳида. Солиқчи ходимлар томонидан солиқ тўловчиларга солиқ тушунчасининг тўғри тушуниб етишлари учун қилаётган сай ҳаракатлари кўп ҳолларда натижасини бериб келаётганига амалиётда гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо солиқ тўловларига бефарқлик билан қараётган кимсалар ҳам орамизда йўқ эмас. Маслан, Қорақалпоғистон Республикасида айнан мана шу маҳаллий солиқлар сирасига кирувчи– мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорлик 1 сентябрь ҳолатига 4553,3 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2017,7 млн.сўм мол-мулк солиғига, қолган 2535,8 млн.сўм ер солиғига туғри келмоқда. Бу ҳақда ҚР ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Туман ва шаҳар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, мазкур солиқлардан қарздорларнинг кўпчилиги Нукус шаҳри ва Амударё туманига тўғри келиб, Нукус шаҳрида 1027,4 млн.сўмни, Амударё туманида эса 978,5 млн.сўмни ташкил этмоқда.

Бугунги кунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан хамкорликда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларининг қарздорлигини фуқароларнинг мол-мулкидан ундириш буйича солиқ инспекциялари томонидан жами 622,9 млн.сўмлик ижро варақалари ижро учун юборилган. Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ва солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан жами 297,4 млн.сўмлик қарздорликни фуқароларнинг мол-мулкларидан ундиришган.

Ҳар қандай бефарқлик яхши оқибатларга олиб келмаслиги барчамиз учун маълум. Давлатимиз ривожи, фарзандларимиз келажаги, бугунги обод ва фаравон турмушимиз учун ҳар қандай солиқ тўловларини вақтида амалга оширишга одатланайлик. Азиз юртдош, 15 октябрь келишини кутиб ўтирмасдан бугуноқ мол-мулк ва ер солиқларини тўлаб қўйишни утунманг. Зеро, солиқ тўловларини муддатида амалга ошириш вазифасига барчамиз бирдек маъсулмиз. 

  

Манба: kruz.uz

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 29-09-2017, 10:30 |
  • 367


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив