Қорақалпоғистонда гўштни 25-28 минг сўмдан сотаётган 35 та тадбиркорга молиявий жарималар қўлланилди

Қорақалпоғистонда гўштни 25-28 минг сўмдан сотаётган 35 та тадбиркорга молиявий жарималар қўлланилди

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча бозорлар ҳудудидаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо-сотиқ фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий равишда ошириб турганларини аниқлаш мақсадида олиб борилган назорат тадбирларида гўшт маҳсулотлари нархларини сунъий равишда оширган 35 та тадбиркорлар томонидан 1 килограмм гўшт маҳсулотининг нархи 22000 сўм деб кўрсатилишига карамасдан 25000-28000 сўмнархларда сотиб турганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳуужатларга асосан ушбу тадбиркорлик субъектларига 157 млн. 290 минг сўм молиявий жарималар кўлланилди ва 12 та ҳолатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланиб, савдога чиқарилган 3,8 млн.сўмлик гўшт маҳсулотлари олинди ва арзон нархларда аҳолига сотилиши ташкил этилди. Бу ҳақда ҚР ДСБ ахборот хизмати хабар берди, дея ёзади «KRuz.uz» нашри.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки бугунги кунда бозорларда гўшт нархлари аҳоли учун муоммоли ҳолатларни келтириб чикараётган бир пайтда мазкур маҳсулот савдоси билан шуғулланувчи айрим тадбиркорлар қиммат нархларда савдо килиб қўймасдан, харид учун берилган нақд пулларга назорат касса машинаси чеки такдим қилмасдан, уларнинг банк кассаларига бориб тушишига тўсиқ қилиб, баъзилари эса терминалга савдо қилишда устама ҳақилар қўйиб тургани халқнинг норозилиги уйғотмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан солиқчилар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жазо чоралари қўллаш ишлари давом эттирилмоқда. 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 25-07-2017, 18:25 |
  • 316


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив