Муса Ерниязов Covid-19 юқтиргани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз

Муса Ерниязов Covid-19 юқтиргани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз

 

Makan.uz сайтининг телеграмдаги бот манзилига шу йилнинг 4-июль санасида фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Тажетдинович Ерниязов Covid-19 вируси юқтиргани ҳақида маълумот ёзди.

 

Makan.uz сайти маълумотнинг қанчалик даражада ҳақийқатлигини аниқлаш учун Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгеси матбуот котиби Байрам Айтмуратовга телеграм орқали боғланди. Жўқорғи Кенгес матбуот котиби бизга Муса Тажетдинович Covid-19 юқтиргани тўғрисидаги миш-мишлар асоссизлигини ва М.Ерниязов бу вирус билан касалланмаганини маълум қилди. Шунигдек, Жўқорғи Кенгес раиси кеча, 4-июль куни ишда бўлганини қўшимча қилди.

 

Makan.uz’нинг манбаси бугун, яъни, 5-июль куни эрталаб Муса Тажетдинович ўз уйи олдидаги гулларига қараб юрганини кўрганини айтди.

 

Қорақалпоғистон Республикасы Жўқорғи Кенгеси матбуот котиби фуқаролардан ҳозиргидай синовли пайтда асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўради.

 

Лалагул Қаллиханова,

журналист

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 5-07-2020, 12:24 |
  • 1 265


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив