Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза зонасига риоя қилайлик

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш, шунингдек, қизил линияларга туташган зоналарда ва объектларнинг муҳофаза зоналарида объектлар қурилишидаги мезонлар ва чеклашларни аниқлаш тартибини тартибга солувчи талабларни актуаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрда 1050-сонли “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” тўғрисидаги Қарори қабул қилинган ва тасдиқланган.

Мазкур Қоидаларда электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарини  ўрнатиш, шунингдек, муҳофаза зоналари доирасида жойлашган ер участкаларидан  фойдаланишни, ушбу объектларнинг хавфсиз ишлашини ва эксплуатация қилинишини таъминлайдиган алоҳида шартлари белгиланган ва мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилади. Ушбу қоидаларининг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиниб, жойларда тушинтириш ишлари амалга оширилиб борилмоқдалар.

Шунга қарамай ҳозирги кунларда айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр тармоғи хўжалиги объектлари (110, 35, 10/6 ва 0,4 кВ кучланишли электр энергиясини узатишни амалга ошириш учун мулжалланган электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари) жойлашган ҳудудларда мазкур объектларнинг муҳофаза зонасини бўзган ҳолда хар-хил бино ва иншоотларни қуриш ва жойлаштириш ҳолатлари содир бўлмоқда. Бунинг оқибатида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонасида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларда хар хил бахтсиз ҳодисалар содир булиши ва инсон ҳаётига ҳавф остида қолиш имконияти ортиб боради. 

Шунинг учун яна бир марта мазкур қоидалар асосида электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланишига қараб муҳофаза зонасини белгилаб берилганлигини эслатиб қуймоқчимиз.

0,4 кВли кучланишли линиялар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва ҳоказалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган бундай линиялардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);

-20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

-35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр;

-110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр;

-220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр;

-500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр;

 

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза зонасига риоя қилайлик

 

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза зонасига риоя қилайлик

 

Б.М.Заримов

«Ўзэнергоинспекция»

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бўлими бош мутаҳассиси

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 19-03-2020, 09:51 |
  • 403


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив