Бизнесни тугатиш соддалаштирилди

 

2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш, шунингдек  молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганларни давлат реестридан чиқаришнинг янги тартиби кучга кирди. Корхонани тугатиш тўғрисида қарорда қуйидагиларни акс эттириш лозим.

тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар:     

тўлиқ ва қисқартирилган номи, СТИР, почта манзили;

тугатувчи ҳақидаги маълумотлар: паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон

почта манзили;

ташкилот бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;

тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Янги тартибга кўра, муассислар томонидан тайинланган шахслар тугатувчи бўлиши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор ҳам тугатувчи ваколатидан фойдаланадиган жисмоний шахсни тайинлаши мумкин.

 Илгари рўйхатдан ўтказувчи орган – Давлат хизматлари маркази томонидан ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан кейин, солиқ, статистика органлари ва Мажбурий ижро бюросининг  ҳудудий бўлинмаларини қоғоз шаклда хабардор қилиниши керак эди.

Янги тартибга бу ҳақда солиқ, статистика органлари ва Мажбурий ижро бюросининг  ҳудудий бўлинмаларини, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказувчи, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органлар, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали хабардор қилинади.

Корхона ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилган бўлса энди тугатилаётган ташкилот ўрнига тугатиш тўғрисидаги эълонни Давлат хизматлари марказининг расмий сайтида жойлаштиради бу ўз навбатида ортиқча оварагарчиликларнинг олдини олади.

 Солиқ текшируви қамраб оладиган молия-хўжалик фаолиятининг даври 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди, рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб фаолият кўрсатмаган корхоналар учун эса тафтиш ўтказилмайди.

 Тугатувчи рўйхатдан ўтказувчи органга солиқ органи ва Мажбурий ижро бюросининг солиқлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида жавобини қоғоз шаклида тақдим этилиб келинган булса, энди бу маълумотларни Давлат хизматлари маркази Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олади. 

Фаолият кўрсатмаётган ва белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди.

 

Фаолият кўрсатмаётган бизнес субъектларини давлат реестридан чиқариш эса молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган юридик шахслар учун уларни фаолият кўрсатмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат 6 ойдан 9 ойгача оширилди. У юзага келганда ва шу давр учун солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда корхона 3 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Шу муддат мобайнида корхона ўзининг фаолиятини тикламаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган  - Давлат хизматлари маркази уни реестрдан чиқаради.

Реестрдан чиқариш Давлат хизматлари маркази томонидан ташкилотнинг солиқлар бўйича қарзи, мол-мулки бўлмаган, шунингдек тугатиш жараёнига корхона муассисларини ва раҳбарини жалб этишнинг имкони бўлмаган тақдирда солиқ органининг тақдимномасига кўра амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдимнома тушган пайтдан бошлаб 3 иш кунида:

корхонани ҳаракатсиз ҳолатга ўтказади, бу ҳақда давлат реестрига ҳамда тизимга ёзув киритади ва ўзининг сайтида эълонни жойлаштиради;

юридик шахснинг муассисларига хабарнома юборади.

Ихтиёрий тугатиш ва давлат реестридан чиқаришнинг янги тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари;

шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат

ташкилотлари;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотлари.

 

Жамиев Ислам Онгарбаевич 

Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази

давлат руйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи
хужжатларни расмийлаштириш бўлими бошлиғи

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 26-02-2020, 13:40 |
  • 564


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив