Қорақалпоғистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаси ўрнатилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаси ўрнатилмоқда

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан бир қатор ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш давлат сиёсатининг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишларидан бири бўлиб қолиши лозим.

Шу муносабат билан, 2019 йил охирида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси томонидан бошқарма бош биноси олдига ҳар бирининг қуввати 200 Вт бўлган 42 та қуёш модулининг жами қуввати 8,4 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари, 28 та ҳар бирининг сиғими 200 А·соат бўлган аккумулятор батареялари ва STABIK UKD-5000 kVA маркадаги замонавий инверторҳамда ҳар бирининг сиғими 200 литр бўлган 3 та монокристал таркибли қуёш панелли сув иситгичлари ўрнатилди.

Юқоридаги ташаббуслар эса юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ва электр энергетика соҳаси тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

А.ТУРСЫНБЕТОВ,

“Ўзэнергоинспекция”

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бўлими етакчи муҳандиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 25-02-2020, 17:18 |
  • 835


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив