“Келажакка интеллект билан” лойиҳаси доирасида Шўманой фуқароларига сертификатлар берилди

 

“Келажакка интеллект билан” лойиҳаси доирасида Шўманой фуқароларига сертификатлар берилди

 

2018 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятнинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга кўмаклашиш” мавзусида ўтказилган давлат гранти танловида Қорақалпоғистон “Intellekt” нодавлат нотижорат ёшлар ташкилоти “Келажакка интеллект билан” мавзусида грант лойиҳаси билан иштирок этиб ғолиб деб топилган эди. Лойиҳа мақсадига кўра Шўманой туманидаги ишсиз фуқароларни, хотин-қизларни ва уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва уларни касбга ўргатишда бепул компьютер саводхонлигини оширишдан иборат. Ушбу мақсадда лойиҳа 2018 йилнинг декабрь ойидан бошлаб 2020 йил январь ойигача худуддаги ёшларнинг, коллеж битирувчиларнинг ва аёлларнинг ўқув марказига жалб қилган ҳолда уларнинг компьютер саводхонлиги ошириб борилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон «Intellekt» ННТ, o’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ва Шўманой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Шўманой тумани аҳолиси ва коллеж битирувчилари ўртасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий ва хусусий тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш мақсадида бизнес-тренинглар ташкил этилди.

 

“Келажакка интеллект билан” лойиҳаси доирасида Шўманой фуқароларига сертификатлар берилди

 

Жорий йилнинг январь ойида лойиҳанинг якуний босқичи бўлиб ўтди ва марказда ташкил этилган бепул компьютер ўқув курсларини мувафаққиётли якунлаган 370 ортиқ фуқароларга Сертификатлар топширилди. Ушбу сертификатлар уларнинг келажакда ишга жойлашиши учун ва ўз тадбиркорлигини йўлга қуйишда самара беришига ишонамиз.

 

“Келажакка интеллект билан” лойиҳаси доирасида Шўманой фуқароларига сертификатлар берилди

 

Бекназаров Қутлыбай Ниетбаевич

“Intellekt” нодавлат нотижорат ёшлар

ташкилоти ижрочи директори

 

Маълумот учун тел: 2240263, 90-5757771

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 24-02-2020, 10:30 |
  • 217


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив