Орадан қарийиб 8 йил ўтгач адолат қарор топди

Ўзбекистон Республикаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар самараси ўлароқ, судлар томонидан адолатни қарор топтириш, ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг 2019 йил 9 декабрдаги ҳукми ҳам юқоридаги фикримизга яққол далил бўла олади.

Иматов Азамат жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга ЖКнинг 28,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг 2011 йил 22 декабрдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 05 декабрдаги амнистия тўғрисидаги Қарорига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан суд-ҳу­қуқ тизимида амалга оширилаётган том маънодаги тарихий исло­ҳотлар ҳамда А.Иматов ўзи каби ноҳақ айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг реабилитация қилинганликларининг гувоҳи бўлиб, ҳақиқат қарор топишига ишониб, ҳимоячиси ёрдамида кассация шикояти билан судга мурожаат қилди. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг кассация инстанциясида кўрилиб, 2019 йил 9 октябрдаги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”16-сонли қарори талабларига амал қилинмаганлиги сабабли суд ажрими бекор қилиниб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судига юборилган.

Жиноят иши ҳужжатларидан маълум бўлишича, А.Иматов “Қишлоқхўжаликкимё” ОАЖ Кегейли тумани филиали бош хисобчиси С.Жолшимова ва мазкур филиалнинг 75-сонли шахобча мудири Б.Кайипназаров ҳамда фуқаро Б.Тилепов билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2011 йил 8 август куни соат 21ларда филиал бош хисобчиси С.Жолшимова оғзаки равишда омбордан бериб юборишни топширгани, 1.467.000 сўм тўлаганлик ҳақида тўлов қоғозига Нукус туманидаги “Танба” фермер хўжалиги раҳбари Б.Даукараев номидан соҳта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, сохта ҳужжатлар тузиб, шахобча мудири Б.Кайипназаров филиал дўкони орқали сотилиши лозим бўлган 100 қопда жами 5000 килограмм аммоний сульфат минерал ўғитини хеч қандай ҳужжатсиз Газ 5327 русумли давлат рақами 23 Д 76 44 бўлган юк машинасига юклаб, А.Иматов ва Б.Тулеповларга бериб юбориб, жами 1.467.000 сўм миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликда ва Нукус тумани “Танба” фермер хўжалигига етказиб берилиши ҳақида 2011 йил 08 август кунги 247-сонли муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат ҳисобланган юк хати (наклодной)ни тайёрлаб, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиб “Куаниш жарма” постида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу юк машинаси ушланган.

Гарчи А.Иматов минерал ўғитини 1.467.000 сўмга сотиб олгани, пулларни филиал кассасига топширгани ва бунинг учун тўлов варақасига асосан шаҳобчадан минерал ўғитини олгани, ҳужжатларни қалбакилаштирмагани юзасидан важ келтирган бўлса-да, ўша пайтда “Қишлоқхўжаликкимё” ОАЖ Кегейли тумани филиали аммоний сульфат минерал ўғитини биржа орқали сотиб олиб, уларни эркин равишда жисмоний ва юридик шахсларга сотиб келингани, хеч қандай чекловлар бўлмагани, қолаверса қонунга кўра ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб тавсифланиши лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, А.Иматов минерал ўғитини текинга олмагани, бевосита пуллари тўлангани, айнан шу минерал ўғитини шерикликда ишлаётган Нукус туманидаги “Танба” фермер хўжалиги раҳбари Б.Даукараевнинг ерига ишлатмоқчи бўлгани ҳақида билдирган.

Иш ҳужжатларига кўра асосий далил бўлиб ҳисобланган аммоний сульфат минерал ўғити ҳамда 2011 йил 08 август кунги 247-сонли юк хатини бевосита далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинмагани, далилни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилмагани, далилни олишда тергов жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг талабларига амал қилинмагани аниқланди.

Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори (ушбу қа­рор 2018 йил 18 августда янги таҳрирда қабул қилинган) да суриштирув, тергов органлари ва судлар исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғ­ри ҳал этиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши, далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал қилинмаса, далил номақбул деб топилиши белгиланган.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 22-моддасида иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш лозимлиги, иш бўйича исботланиши зарур бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва хо­лисона текшириб чиқилиши кўр­сатилган. Кодекснинг 464-моддасига мувофиқ, жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, шунингдек, жи­ноят бошқа шахс томонидан содир этилгани аниқланса ҳамда судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, судланувчини оқлайди.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг ҳукмига кўра Иматов Азамат ЖПКнинг
83-моддаси 2-бандига асосан айб­сиз деб топилиб, оқланди.

Оқлов - кўнгилларга ишонч, умид, шукроналик ва яшашга ян­ги иштиёқ бағишлайдиган эз­гу тамойилдир. А.Иматовнинг орадан саккиз йил ўтгач, айбсиз экани эътироф этилиши ҳам унинг ои­ласи, яқинлари кўнглига шундай эзгу туйғуларни олиб кирди.

Зеро, судларнинг вазифаси адолатни қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қи­лишдан иборатдир.

                                                            

Ж.М.Уразбаев

 Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 3-02-2020, 12:43 |
  • 912


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив