Давлат органлари халқ манфаатлари учун хизмат қилиши керак

«Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлари билан ишлашни қонунчилик талабларига мувофиқ бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2019 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлимга жисмоний ва шахслардан жами 88 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан, 28 та ёзма мурожаатлар булиб улардан 27 та мурожат ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан мутахассис сифатида қатнашиш туғрисидаги мурожаатлар, 55 та оғзаки, 1 та виртуал қабулхона орқали ва 4 та ишонч телефони орқали қилинган мурожаатлардир. Ҳудудий бўлимга келиб тушган мурожаатлар бўйича 68 таси қанотлантирилди ва 20 тасига тушинтиришлар берилди.

Худудий бўлимга энг кўп - электр тармоқ корхоналарнинг ходимларини хатти-ҳаракатларидан норозилиги тўғрисида ҳамда туманларда электр энергиясини сабабсиз ёки ўчириш жадвалига риоя қилинмаслиги тўғрисида бўлди.

 “Ўзэнергоинспекция”нинг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан жойларда сайёр қабуллар ўтказишга жиддий этьбор қаратилди. Қабуллар натижасида жойларда бир қанча муаммолар борлиги аниқланди ва қонун талабларига мувофиқ уларнинг ечимларини топиш юзасидан чоралар кўрилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича оммавий ахборот воситаларида 3 та чиқишлар қилинди.

Жумладан иснпекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси худудий булими томонидан     2019 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси телерадио компаниясининг Қорақалпоғистон телерадиоканалида ҳамда «Еркин Каракалпакстан» газетасида мурожаатлардаги келтирилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари туғрисида чикишлар килинди.

Бўлимда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарадорлигини янада ошириш учун қуйидаги ишлар амалга ошириш белгиланди:

- Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва келгусида бундай холатлар такрорланишининг олдини олиш учун назорат ишларини янада кучайтириш;

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг аҳволини мунтазам равишда тахлил қилиб, кенгайтирилган йиғилишларда танқидий муҳокома этищ ва мониторинглар ўтказиш;

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун талабларинин бузилишига йул қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жиддий чоралар кўриш;

- Бўлим бошлиғи томонидан сайёр қабуллар ўтказиш амалиётини давом эттириш ҳамда уларнинг муаммоларини жойида хал эти ва бўлим ходимларининг нисбатан талабчанликни янада оширишдан иборатдир.

 

Ш.Турсынбаев,

«Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлим етакчи мухандиси

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 22-01-2020, 19:36 |
  • 1 541


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив