Самарқанд вилоятида 10 дан ортиқ машина тўқнашди

 

Самарқанд вилоятида 10 дан ортиқ машина тўқнашди

 

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Самарқанд-Қарши автомагистралида 10 дан ортиқ машина тўқнашди. Ҳодиса фотосуратлари Zarnews.uz сайтининг Telegram-каналида эълон қилинди.

Нашр ўнлаб машиналар аварияга учрагани ҳақида хабар беради, аммо уларнинг сони, воқеа вақти ва шунингдек эҳтимолий жабрланувчилар сони тўғрисида ҳозирча расмий маълумот йўқ. ЙТҲ кўриш даражасининг пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли содир бўлган.

Самарқанд вилоятида 10 дан ортиқ машина тўқнашди

 Zarnews.uz

Эълон қилинган фотосуратларда асосан турли даражада пачоқланган енгил автомобиллар ва «Газель» микроавтобусини кўриш мумкин.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХБ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни сўради.

Бошқарма, шунингдек, пиёдалардан ҳам эътиборли бўлишни сўради. Катталарга йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиш тавсия қилинди.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
  • 13-01-2020, 17:21 |
  • 2 021


Имя:*
E-Mail:
  • winkwinkedsmileam
    belayfeelfellowlaughing
    lollovenorecourse
    requestsadtonguewassat
    cryingwhatbullyangry
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив